Мата Де Хеанинг "МЮ"да қолишига ишонмоқда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата жамоадаги ватандоши Давид Де Хеанинг “қизил иблислар” сафини тарк этмаслигига ишонмоқда.

“Ўйлайманки у “Юнайтед”да бахтли. Қолаверса, унинг клуб олдида мажбурияти бор, шартнома имзолаган. Қолаверса, унинг учун Манчестерда яшаш қулай.

Менинг назаримда Давид ажойиб инсон ва ажойиб футболчи. Агар у дунёнинг энг кучли дарвозабони бўлмаса, у ҳолда энг кучли учта дарвозабоннинг бири ҳисобланади.

Бу мавсумда у биз учун кўплаб очколарни ишлади. Де Хеа бу ерда бахтли ва унинг кетиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ”, - дейди Мата.

Маълумот учун, испаниялик дарвозабон жорий мавсум премьер-лигада жами 34та баҳсда иштирок этган ва ўз дарвозасидан 14та гол олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!