Мата: Кимлардир Де Хеага муносиб баҳо бермаган эди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата жамоадоши Давид Де Хеага мақтов сўзларини ёғдирди.

"Де Хеа ҳақида кўп гапириш мумкин. У катта иқтидорга эга ажойиб футболчи саналади.

Айримлар унга нима сабабдан паст назар билан қарашларини сира тушунмайман. Уни ҳар доим ҳам топ киперлар қаторига қўшишмайди ва қандайдир мукофотлар учун номзодлар рўйхатида турмайди. Мен учун бу жуда ҳам ғалати.
У жаҳоннинг энг яхши 3 дарвозабонидан бири саналади ва келажакда энг яхшиси бўлади", - деб айтиб ўтди Мата.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!