Матье “Барселона”нинг машғулотларига қайтди

30 март,2017, 20:25 447

Матье “Барселона”нинг машғулотларига қайтди


“Барселона” клуби ҳимоячиси Жереми Матье жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб, сафга қайтди. У “Атлетико” билан бўлган ўйинда сафдан чиққан эди. Маълум бўлишича, яқин вақт ичида у майдонга туша олади.

Франциялик футболчи бу мавсум кўп жароҳат олгани сабабли “Барселона”нинг барча мусобақаларидаги 46 баҳсидан 13 (11 тасида асосий таркибда) тасида жамоасига ёрдам берган.

Ўхшаш хабарлар