Матич "Челси"ни "МЮ"га алмаштирмоқчи

“Челси” клуби хавбеки Неманья Матич ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Сербиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”га ўтиб, ўзининг собиқ устози Жозе Моуриньо қўл остида тўп суришни истамоқда.

The Sun нашрининг маълум қилишича, Матич ўзига нисбатан “аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте томондан ҳеч қандай қўллаб-қувватлашни сезмаяпти. Сербия терма жамоаси аъзосига кўра уни италиялик мутахассис янги мавсумда ўз режаларига киритмаяпти.

Маълумот учун, Матич жорий мавсум АПЛда жами 35та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ва 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!