Матич "МЮ"да ҳафтасига 150 минг фунт маош олади

 Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич тез орада “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтади. The Telegraph нашрининг хабар беришича 28 ёшли футболчи “қизил иблислар” сафида ҳафтасига 150 минг фунт маош олади.

Таъкидлаш керакки, сўнгги ярим йилдан буён “аристократлар” матич билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боришган эди, бироқ якунда футболчи жамоадан кетишга қарор қилди. Энди “Челси” матичнинг ўрнини “Монако” футболчиси Тьемуэ Бакайоко билан тўлдирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сербия терма жамоаси аъзосининг трансфери “МЮ”га 40 млн фунтга тушиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матич ҳафта сўнггига қадар "МЮ" футболчисига айланиши мумкин

"МЮ" Матич борасидаги хабарларни рад этди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!