Матич ҳафта сўнггига қадар "МЮ" футболчисига айланиши мумкин

26 июнь, 10:40 257

Матич ҳафта сўнггига қадар

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Челси” ярим ҳимоячиси неманья Матични ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

ESPN нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли сербиялик футболчи ҳафта сўнггига қадар, аниқроғи “Челси” “Монако” ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко билан расман шартнома имзолаб олганидан сўнг “қизил иблислар” аъзосига айланади. Унинг трансфер қиймати таҳминан 40 млн фунтни ташкил этиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, “МЮ” Матичнинг ўрнига даставвал “Тоттенхэм”дан Эрик Дайерни сотиб олишни режалаштирган эди. Бироқ, якунда “шпорлар” манкуанликларнинг бу таклифини рад этишди.

Маълумот учун, “МЮ” бош мураббийи Жозе Моуриньо Матич билан яхши таниш. Боиси, сербиялик футболчи “Челси”да айнан Моуриньо қўл остида тўп сурган.