Матс Хуммельс: “Бавария” ўз ўйини билан фахрланиши керак

 

Германиянинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Германия нашрлари хабар бермоқда.  

Биз мағлуб бўлдик. Аммо “Бавария” ўз ўйини билан фахрланиши керак. Майдоннинг ҳар бир қарич ери учун курашди. Бизнинг жамоа ҳисобда олдинга ўтиб олганда, “Реал” мухлислари анча асабийлашишди. Аммо ҳакам шу куни барчасини барбод қилди, - дейди Хуммельс.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Кашшаи 84-дақиқада Артуро Видални майдондан четлатди. Шундан сўнг “қироллик клуби” қўшимча тайларда 3 та гол уриб ярим финалга йўл олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!