Матяш АГМК шарафини ҳимоя қилаётган 16-посбон

2008 йилдан буён элитада иштирок этаётган жамоамиз шарафини кўплаб дарвозабонлар ҳимоя этишган. Қирғизистонлик посбон АГМК посбонлари рўйхатида ўн олтинчиси бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

АГМК тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоа дарвозасини кўпинча хорижлик посбонлар қўриқлашган. 2008 йил жамоанинг илк дебют ўйинида украиналик Юрий Хриенко бу анъанани бошлаб берганди. Жамоа таркибида энг кўп ўйин ўтказган Хриенко жамоа таркибидаги посбонлар орасида кучлиларидан бири эди. Юрий 74 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 86 тўп ўтказиб юборган. Хриенкодан сўнг жамоада икки мавсум яна бир украиналик Денис Ершов жамоада фаолият олиб борди. У 25 ўйинда майдонга тушиб, 42 марта тўп ўтказиб юборган. 2012 йил эстафета туркманистонлик, фаолияти давомида Қозоннинг “Рубин” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Павел Харчик давом эттирди. У 18 учрашувда майдонга тушиб, 27 тўп ўтказиб юборган. 2013 йил Харчик ўрнига ватандоши Мақсатмурод Шомуродов жамоа шарафини ҳимоя эта бошлади. Мақсатмурод Олмалиқда бир ярим мавсум фаолият олиб борди. У 27 ўйинда майдонга тушди ва 33 марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. 2015 йилнинг иккинчи даврасидан асли белоруссиялик бўлган Валерий Фомичёв Қозоғистон фуқаролиги остида жамоа дарвозасини қўриқлади. У 8 ўйин ўтказди ва 11 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Мавсумлар давомида хорижликлардан ташқари маҳаллий дарвозабонлар Темур Ғаниев, Фарҳод Йўлдошев ва Суҳробжон Султонов, Роман Абдулов, Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Хуршид Ходжаев, Акбар Тўраев, Низомиддин Зиёвутдиновлар ҳам жамоа шарафини ҳимоя этишди. Темур 8 йил оралиғида уч марта жамоага таклиф этилган. 2008 йилда 1 ўйинда майдонга тушган Ғаниев, кейинги икки мавсумни Самарқанднинг “Динамо” жамоасида давом эттирди. 2011-2012 йилларда яна жамоага қайтди ва бу икки мавсумда 15 ўйинда майдонга тушди. 2013-2014 у яна фаолиятини бошқа жамоада давом эттирди. 2015 йил у учинчи марта жамоага таклиф этилди. Бу гал у 5 учрашувда Олмалиқ шарафини ҳимоя қилди. Темур умумий 19 ўйинда ўз дарвозасидан 34 тўп ўтказиб юборган. Фарҳод Йўлдошев ва Суҳробжон Султонов  2009 йилги мавсумда биттадан ўйинда майдонга тушган. Ҳар икки посбон ҳам бу ўйинларда 3тадан тўп ўтказиб юборган. Жамоада узоқ фаолият олиб борган яна бир посбон Умид Хонимқуловдир. Умид 2013-2016 йиллар давомида 50 ўйинда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Унинг ўтказиб юборган тўплари 86тани ташкил этади.

Акмал Ортиқов 2014 ва 2016 йилларда жамоада фаолият олиб борган ўйинларда 16 ўйинда майдонга тушган. Бу баҳсларда у 24 тўп ўтказиб юборган. Акмал 2015 йилни ижарада бошқа жамоада ўтказганди. Никита Шквирин асосан жамоа ўринбосарларида фаолият олиб борган бўлиб, унинг асосий таркибдаги ўйинлари 4тани ташкил этади. Бу учрашувларда у 10 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Акбар Тўраев ўтган мавсумда жамоамизда 7 учрашув ўтказди ва 12 марта тўп ўтказиб юборди. Ҳозирда жамоа билан бирга бўлиб турган Роман Абдулов жамоамиз шарафини илк марта 2012-2013 йилда ҳимоя қилганди. У икки мавсумда 7 ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлганди. 2014-2015 йилларда у фаолиятини бошқа жамоада давом эттирди. 2016 йилдан яна жамоага қайтган Роман бугунгача жами 21 ўйинда жамоа таркибида майдонга тушди. Ўтказиб юборган голлари сони 44тани ташкил этади. Жароҳат сабаб жамоага ёрдам бера олмаётган Хуршид Ходжаев ўтган мавсумда жамоа муваффақиятларига катта ҳисса қўшди. У 11 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 2тагина тўп ўтказиб юборган. Ёш посбон Низомиддин Зиёвутдинов ўтган йилги мавсумда дебютини ўтказди. У иштирок этган 5 ўйинда ўз дарвозасидан 8 марта тўп ўтказиб юборди.

 

Жамоа шарафини ҳимоя қилган барча дарвозабонлар статистикаси

 

Футболчи

Туғилган санаси

Ўйин

Дақ.

Гол.

СК

ҚК

1

Хриенко Юрий

08.11.1976

74

6647

-86

5

1

2

Хонимқулов Умид

27.08.1982

50

4230

-86

5

0

3

Шамурадов Мақсатмурод

06.05.1984

27

2329

-33

5

0

4

Ершов Денис

25.03.1983

25

2172

-42

1

0

5

Абдулов Роман

10.05.1987

21

1872

-44

3

0

6

Ғаниев Темур

27.01.1984

19

1845

-34

4

0

7

Харчик Павел

05.04.1979

18

1575

-27

0

0

8

Ортиқов Акмал

30.01.1987

16

1440

-24

1

0

9

Ходжаев Хуршид

14.02.1988

11

990

-2

1

0

10

Фомичёв Валерий

23.03.1988

8

655

0

0

1

11

Тўраев Акбар

27.08.1989

7

630

-12

0

0

12

Зиёвутдинов Низомиддин

25.04.1998

5

450

-8

0

0

13

Шквирин Никита

23.06.1991

4

360

-10

0

0

14

Йўлдошев Фарҳод

11.01.1984

1

90

-3

0

0

15

Султонов Сухробжон

26.03.1990

1

90

-3

0

0

16

Матяш Павел

11.07.1987

1

90

-2

0

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!