Матьё иккита жамоанинг таклифини кўриб чиқмоқда

29 май,2017, 09:35 386

Матьё иккита жамоанинг таклифини кўриб чиқмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жереми Матьё яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, франциялик футболчи бу ҳақда жамоадошларига Испания кубоги финалидан сўнг айтиб ўтган. Маълумотларга кўра 33 ёшли футболчи айни дамда иккита клубнинг таклифини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Матьё “Барселона”га 2014 йил “Валенсия”дан кўчиб ўтган эди.

“Барселона” ҳимоячиси шерикларига жамоани тарк этаётганини маълум қилди>>>

Ана холос! "Барселона" тез кунларда иккита футболчиси билан шартномаларни бекор қилмоқчи>>>