Матюиди "Тоттенхэм"га қарши баҳсда "Ювентус"га ёрдам бера олмайди

Аввал хабар берганимиздек Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди кеча "Сассуоло"га (7:0) қарши баҳсда жароҳат олди. Франциялик футболчи учрашувнинг 26-дақиқасида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса баҳсни Клаудио Маркизио давом эттирди.

Ўйиндан сўнг "кекса синьора" устози Массимилиано Аллегри Матюиди сон мушакларидан жароҳат олганини ва ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки баҳсида "Тоттенхэм"га қарши ўйинни ўтказиб юборишини айтди.

"Матюиди "Тоттенхэм"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Билишимча у сон мушакларидан жароҳат олган", - дейди Аллегри.

Маълумот учун, Матюиди жорий мавсум А Серияда жами 20та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!