Маурисио Почеттино: “Тоттенхэм” “Бёрнли”га қарши ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиши керак

31 март, 13:37 286

Маурисио Почеттино: “Тоттенхэм” “Бёрнли”га қарши ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиши керак

 

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “Бёрли”га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Бу жуда қийин ўйин бўлиши мумкин. Рақиб ўз майдонида жуда яхши ҳаракат қилади ва биринчи дақиқадан бошлаб тўп учун қаттиқ курашади. “Бёрнли” жисмоний жиҳатдан кучли жамоа. “Тоттенхэм” бўлажак баҳсда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиши керак, - дейди Маурисио Почеттино.      

Эслатиб ўтамиз, “Бёрнли” – “Тоттенхэм” учрашуви 1 апрель куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.