Мауро Икарди “Интер”нинг ишончли ғалабасини таъминлади (Видео)

 

Италия чемпионати 12-турида "Интер" футболчилари ўз майдонида "Аталанта" жамоасини қабул қилди. 

Учрашувнинг 51 ва 60-дақиқаларида Мауро Икарди томонидан киритилган голлар миланликларга ишончли ғалаба келтирди. 

Жорий мавсумда А Серия доирасида ҳали мағлубият аламини татиб кўрмаган "Интер" 33 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Наполи" 35 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 

Ушбу турда кутилмаганда таслим этилган "Ювентус" 31 очко тўплаган ҳолда Италия чемпионатининг кучли учлигига якун ясаб берди. 

Интер – Аталанта 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 51 Икарди, 2:0 – 60 Икарди.

Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Миранда, Сантон, Весино, Гальярдини, Кандрева (Брозович, 73), Валеро (Жоау Мариу, 83), Перишич, Икарди (Эдер, 90).

Аталанта – Бериша, Толои (Хаас, 77), Паломино, Масьелло, Хатебур, Кристанте, де Рон, Кастань, Иличич (Петанья, 55), Куртич, Гомес (Орсолини, 67).

Огоҳлантиришлар: Паломино (48), Куртич (53).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!