Мавсум давомида бирорта ҳам қизил карточка олмаган "Қўқон 1912" клуби “Fair Play” совринига лойиқ кўрилди

Бундан бироз аввалроқ пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимнинг “Fair Play” соврини мавсум давомида бирорта ҳам қизил карточка олмаган "Қўқон 1912" жамоасига насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Қўқон 1912" мухлислар клуби “Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси” номинациясида ғолибликни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!