Мавсумнинг сиз билишингиз шарт бўлган 10 кашфиёти

20 август,2017, 23:46 1627

Мавсумнинг сиз билишингиз шарт бўлган 10 кашфиёти

Бундан бир йил аввал деярли ҳеч ким танимаган Дембле ва Мбаппега ҳозирги кунда 100 миллион евро таклиф қилишмоқда. Янги қаҳрамонлар эса остонада. Бугун сизга 10 та ёш ва ёрқин ўйинлари билан мутахассислар эътиборига тушган футболчилар билан таништирамиз.

Дани Себалос, «Реал Мадрид»

Ярим ҳимоячи, 21 ёш

«Реал» трансфер бозорида қандай ишлаш кераклигини ҳаммага кўрсатмоқда. Каземеро ва Асенсио каби ажойиб трансферлар кетидан, ёзги «олди-бердилар» доирасида мадридликлар «Бетис» жамоаси аъзоси Дани Себалос ҳамда «Атлетико»дан Тео Эрнандесни ўз сафларига қўшиб олишди. Дани ўйинга ва ҳужумга ранг-баранглик қўшиши ҳамда ишқибозларга Ҳамес Родригес ҳақида унутишга ёрдам бериши керак (умуман, Себалос – кам учрайдиган универсал футболчилар сирасига киради, у ҳам ярим ҳимояда ҳамда қанот ҳимоясида ўйнай олади), Тео 19 ёшда бўлишига қарамасдан охирги «классико» да «Барселона» жамоасини қийнаб қўйди.

Лоренцио Пеллегрини, «Рома»

Ярим ҳимоячи, 21 ёш

«Рома» Леандро Парадес билан хайрлашди, аммо клуб бундан афсусланмайди. Римликлар камтарона харажат эвазига «Сассуоло» жамоасидан ўз тарбияланувчиси, Лоренцио Пеллегринини қайтариб олди. Уни Италия футболида порлаган энг ёш юлдуз бўлади деб ҳисоблашмоқда. Майдонни кўра олиши, техникаси, тўп узатиш санъати ва ақл бовар қилмас таланти, ўз устида ишлаб ўсиш каби қобилияти, «Рома» таркибидаги Раджа Найнголланнинг майдон марказидаги якка юлдузлик даврини тугатиши мумкин. 

 

Алессандро Мурджа, «Лацио»

Ярим ҳимоячи, 21 ёш

А Сериядаги яна бир диққатга сазовор футболчи. «Лацио» академиясида Мурджа Жозеф Минала билан бирга ажойиб ҳаракат қилган (ҳа ўша, 17 ёшида 50 га кирган кишидай кўринган футболчи). Ҳозирги кунда Минала Б Сериядаги «Салернитане» жамоасида қолишга уринмоқда. Ўтган мавсумдаги дебютидан сўнг Муржа эса «бургутларнинг» асосий футболчиси бўлиши керак. Унинг даврига келиб Лукас Били «Милан» таркибига бориб қўшилди. Унинг иқтидори эса бунга имкон беради.

Карлес Аленян, «Барселона»

Ярим ҳимоячи, 19 ёш

«Барселона» академияси сўнги йилларда топ даражадаги футболчи етиштирмай қўйган эди. Карелес Аленян ана шундай кам учрайдиган ноёб жавоҳир, у ўз иқтидор билан «Камп ноу»ни ёритиши мумкин. Ўтган мавсумдаёқ Луис Энрике моҳир ва қўрқмас ярим ҳимоячини асосий таркибга қўшиб олишга ҳаракат қилди, аммо Карлесга асосий таркиб аъзосига айланиш насиб қилмади. Ҳозир, жамоадаги инқироз вақтида у ўз ўйини билан "кўк-анорранглилар" ишқибозларни кўнглини олиши мумкин.

Трент Александр-Арнолд «Ливерпул»

Ҳимоячи, 18 ёш 

Бу йигитча ўнг қанот ҳимоячиси, у «Ливерпул» жамоасининг асосий таркибидан ўрин олди ва Натаниел Клайннинг йўқлигини билдирмаяпти. «Ҳоффенҳайм» билан бўлиб ўтган учрашувда Александр-Арнолд жарима зарбасини моҳирлик билан амалга оширди… Сўнги дақиқаларда эса рақиб футболчиси Утанинг зарбасини тўсиш ўрнига қўлини тез–тез қимирлатиб турди. Умуман олганда у ўрганиши керак бўлган нарсалар кўп, Аммо назарий жиҳатдан, Трент Англия терма жамоасининг бўлғуси ҳимоячиси.

Эдмилсон Фернандеш , «Вест Ҳем»

Ярим ҳимоячи, 21 ёш

Шветсарияда ақл бовар қилмас даражада янги авлод иқтидорлари етишиб чиқмоқда. Улардан бири –Эдмилсон Фернандеш (Желсон Фернандешнинг жияни), бу футболчи ушбу мавсумда «Вест Ҳем»да ўйин тизгинини ўз қўлига олиши керак. Узун оёқлар ва баланд бўйи унга қисқа масофаларда яхши ўйин кўрсатишига халал қилмайди. Дмитрий Пает жамоани тарк этганидан сўнг, Фернандеш «болғачиларнинг» энг «профессор»И бўлиб қолади. Бу мавсумда сиз ҳам бунга ишонч ҳосил қиласиз.

Максимиллиан Филипп, «Боруссия Д»

Ярим ҳимоячи, 23 ёш

Филипп ­- Тез-тез шифохонадан «қатнаб» турадиган Марко Ройс ўрнини босувчи футболчи. Аммо ёш ярим ҳимоячининг таъкидлашича уларни ўйин услублари ҳар хил. «Фрайбург»да Максимиллиан ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурган, лекин ҳужумчи ортида, марказга яқин жойда ҳаракат қилишни яхши кўради. Филипп ёзда ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлишга эришди. Унинг маҳорати ва кучли зарбаси ўтган мавсумда жамоадошларига анчагина ёрдам берди.

Янн Карамо, «Кан»

Ҳужумчи, 19 ёш 

Лига 1 Эрдивизиядан «иқтидорлар лигас»и номини тортиб олди. Янн Карамо эса мавсумдаги яна бир футбол жавоҳири, уни ҳам ҳам Мъбаппе йўлидан кетишини тахмин қилишмоқда (ҳа, Мбаппедан бир ёшга катта болишига қарамасдан уни «янги Мъбаппе» дея аташмоқда). Бу эса Карамонинг ўйин услубига таъсир қилмайди. «Кан»да у қанотдаги ҳаракатлари билан кўплаб скаутларни ўзига қаратди, бу эса футболчининг ортида номдор жамоалардан иборат «навбат» пайдо бўлишига сабабчи бўлди. Бундан кўриниб турибдики Карамо ҳозирги жамоасида узоқ туриб қолмайди.

Стив Мунье, «Ҳаддерсфилд»

Ҳужумчи, 22 ёш

Стив Мунье ҳозирданоқ «Ҳаддерсфилд»да ўзига билдирилган ишончни оқлашни бошлади (Англия клуби Стив учун «Монпеле» жамоасига 13 миллион евро тўлаган, бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади). 1995 йилда туғилган истеъдодли футболчи АПЛнинг 1 туридаёқ «Кристал Пелас» дарвозасига 2 та гол урушга мувоффақ бўлди. Афикада жойлашган Бенин давлатида туғилган бу иқтидор эгаси Англиянинг мана ман деган клублари «ишқи»ини ўзига туширса ажаб эмас.

Аллан Сен-Максимен, «Ницца»

Ҳужумчи, 20 ёш 

«Монако» жамоаси ўз футболчиларини 150 миллион евродан ортиқроққа сотган (Мбаппе кетмасдан аввал ҳам). Шунингдек, клуб Силва, Менди, Бакаёко каби чарм тўп усталарини ҳам сотганидан афсусланмайди. Аммо, Аллан Сен-Максименнинг (10 миллион евро эвазига) «Ницца» жамоасига ўтгани ҳали «Монако» раҳбариятини афсусланишга ундаши мумкин. Тезкор ва юқори техникага эга қанот ҳужумчиси ўтган мавсумда «Бастия» таркибида ўзини кўрсата олган эди. Лига 1 статистикаси бўйича, қанотдаги ҳужумлари сони билан чемпионатда устунлик қилди. Энди Сен-Максимен ўз иқтидорини Марио Балотелли билан биргаликда намойиш этади.

 

Championat.com сайтидан Сардор Нуров таржимаси