Майк Тайсон ва Мэйвезер жангларини кўрсатган "Showtime" Шоҳжаҳонга шартнома таклиф қилди (фото)

11 июнь,2017, 09:57 4114

Майк Тайсон ва Мэйвезер жангларини кўрсатган

 

 

Профессионал бокс жангларининг телетрансляция бутун жаҳонда миллионлаб спорт мухлисларини жалб қилиши билан аҳамиятлидир. Бу боксчиларни бутун дунёга танитиши табиий ҳол, албатта.

Шоҳжаҳон Эргашев мухлисларга сюрприз тайёрлади (фото)

Шоҳжаҳон Эргашев: Нокаут мана бунақа бўлади!

АҚШнинг "Showtime" телеканали ўзбекистонлик нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангларини намойиш қилиш учун боксчимизга шартнома таклиф қилди. Маълумотларга қараганда, ҳамюртимиз бешта жанг учун шартнома тузган.

"Showtime" телеканали нуфузли оммавий ахборот воситалари фақатгина юқори рейтингларни қўлга киритишга қодир, миллионлаб мухлислар эътиборини қозона оладиган боксчилар билан шартнома қилади.

Хусусан, бу телеканал ўз вақтида Майк Тайсон, Флойд Мэйвезер ва Константин Цзю каби ўзбек бокс мухлисларига яхши таниш бўлган чарм қўлқоп усталари билан ҳам шартнома имзолаган.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг АҚШда бошланаётган фаолиятига ҳам муваффақият тилаймиз!

SPORTS.uz