Мбаппе «Монако» раҳбарияти билан учрашади

15 июнь,2017, 20:38 518

Мбаппе «Монако» раҳбарияти билан учрашади

«Монако» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқин соатлар ичида клуб раҳбарияти билан учрашади. 18 ёшли футболчи раҳбарият билан ўз келажагини муҳокама қилмоқчи.

Мбаппенинг монегаскликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ниҳоясига етади.

Унга «Реал», «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.