Мбаппе: Мен ёш боламан, онам мени машғулотларга олиб боради

 

“Монако” жамоаси ҳужумчиси, мавсум кашфиётина айланган Килиан Мбаппе ҳали жуда ёш эканини, онаси эса уни ҳамон машҳулотларга олиб боришини айтди.

“Жорий мавсумда мени кашф этишди, келаси мавсумда ушбу даражани сақлаб қолмоқчиман. Мен 18 ёшли боламан. Катта хатоим, ҳайдовчилик гувоҳномам йўқлигида. Ҳозирги кунда онам мени машғулотларга олиб боради”, – деди Мбаппе.

Якунига етган мавсумда 18 ёшли иқтидор эгаси Франция чемпионатининг 29 ўйинида 15 та гол ва 8 та голли пасга муаллифлик қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!