Мбаппе “Реал”га ўтиш учун “Манчестер Сити”нинг таклифини рад этди

1 июнь,2017, 13:43 293

Мбаппе “Реал”га ўтиш учун “Манчестер Сити”нинг таклифини рад этди

Франциянинг “Монако” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Манчестер Сити”дан ҳам таклиф олган, бироқ, у бунга рад жавобини берган. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича 18 ёшли франциялик футболчи “Реал”га ўтишни истамоқда. Ўз навбатида “қироллик клуби” ҳам ёш иқтидор эгасини ўз сафида кўрмоқчи.

Маълумот учун, Мбаппе якунланган мавсумда Франция чемпионатининг 29та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.