Мбаппе: Ё "Реал"га кетаман, ё ҳеч қаерга

19 июнь, 11:45 104

Мбаппе: Ё

“Монако” клуби форварди Килиан Мбаппе ўзининг келажаги борасида гапириб ўтди. 18 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси “Реал”да тўп суришни истамоқда. У бу ҳақда монаколиклар раҳбариятига ҳам, мадридликлар раҳбариятига ҳам хабар берди.

“Кетсам “Реал”га кетаман, ёки ҳеч қаерга кетмайман”, - дейди Мбаппе Marca нашрига.

Таъкидлаш керакки, Мбаппе ўзининг “қироллик клуби”га ўтишига ишонмоқда. Ўз навбатида, мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам истеъдодли ҳамюртини жамоасида кўришга қарши эмас. Бироқ, у Мбаппе билан келишув имзоланган тақдирда, футболчини бир мавсум бошқа жамоага ижарага бериб юборишни режалаштирмоқда.