Мбаппе душанба куни ПСЖ футболчиси сифатида таништирилади

Франциянинг “Монако” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини ПСЖда давом эттирадиган бўлди. Sports.es сайтида ёзилишича, 18 ёшли футболчи 150 млн евро эвазига парижликлар сафига бориб қўшилади.

Бундан ташқари “Монако” яна 30 млн евро миқдоридаги бонусни қўлга киритиши мумкин бўлади.

Юқорида номи тилга олинган манба хабарига кўра, Мбаппе ПСЖ билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва 14 август куни ПСЖ футболчиси сифатида расман таништирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!