Мбаппе ўз қарорини қабул қилиб бўлди

Франциянинг “Монако” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, 18 ёшли футболчи бу ҳақда ўзининг яқинларидан бирига айтиб берган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Франция терма жамоаси аъзосига ПСЖ ва “Реал” каби жамоалардан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!