Мбаппе учун 100 млн евродан воз кечишга тайёр клуб номи маълум бўлди

7 май,2017, 18:55 843

Мбаппе учун 100 млн евродан воз кечишга тайёр клуб номи маълум бўлди

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун пулни аяб ўтирмоқчи эмас.

Daily Mail нашрининг хабар беришича “канонирлар” раҳбарияти “янги Анри” дея таърифланаётган 18 ёшли футболчини сотиб олишга жиддий бел боғлашган. Улар бу борада “Монако”га 100 млн евро тўлашга ҳам тайёр.

“Арсенал”нинг Мбаппе борасидаги асосий рақиби Мадриднинг “Реал” клуби ҳисобланади. Аммо, “тўпчилар” “қироллик клуби”дан фарқли равишда Мбаппега асосий таркибдан жой олишни кафолашмоқда.

Таъкидлаш керакки, агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, у ҳолда “Арсенал” 2013 йилда ўрнатган рекордини янгилаши мумкин. Айнан 2013 йилда Месут Ўзил 47 млн еврога “канонирлар” сафига келиб қўшилган эди.