Мбаппе ёшлар ўртасидаги(U-20) ЖЧда иштирок этмайди

22 апрель, 19:10 379

Мбаппе ёшлар ўртасидаги(U-20) ЖЧда иштирок этмайди

“Монако” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 20 майдан 11 июнга қадар бўлиб ўтадиган Жанубий Корея мамлакати мезбонлик қиладиган ёшлар(U-20) ўртасидаги ЖЧда Франция термаси сафида иштирок этмайди.

Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Мбаппедан ЖЧ-2018 саралашида Швеция, шунингдек Англияга қарши ўртоқлик ўйинида фойдаланишни кўзламоқда.

Шу сабаб, Дешам ёшлар термаси мураббийи Людовик Батейи билан сухбат олиб борди ва мураббийлар Мбаппени Кореяга олиб кетмасликка қарор килишди.

Маълумот учун, 18 ёшли Мбаппе бу мавсум “Монако” сафида жами 38 та ўйин ўтказишга улгурди.

SPORTS.uz