Медель “Интер”дан кетиб, Аргентинага йўл олиши мумкин

14 июнь,2017, 13:40 220

Медель “Интер”дан кетиб, Аргентинага йўл олиши мумкин

Миланнинг “Интер” клуби ҳимоячиси Гари Медель собиқ жамоаси ҳисобланган “Бока Хуниорс” сафига қайтиши мумкин. Fox Sports Chile нашрининг маълум қилишича 29 ёшли футболчи ушбу имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “Интер”нинг янги бош мураббийи Лучано Спаллетти чилилик футболчини ўз режаларига киритмаяпти ва шу сабабли ҳам Медель жамоасини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда.

Маълумот учун, Гари 2009-2011 йилларда айнан “Бока Хуниорс” жамоасида тўп сурган. У якунланган мавсум “Интер” сафида жами 31та учрашувда майдонга тушди. Меделнинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.