Mediaset Premium: Бугун "Барселона" Вераттига 100 млн евро таклиф қилади

12 июнь,2017, 09:45 533

Mediaset Premium: Бугун

Каталониянинг “Барселона” клуби ПСЖдан кетишни режалаштираётган Марко Вераттини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Такъидлаш керакки, италиялик футболчи учун Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Mediaset Premium нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар бу борада Турин клуби билан кескинликни ошириш учун бугун Вераттига 100 млн евро таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия терма жамоаси аъзосининг ўзи “Ювентус”га мухлислик қилиши ҳақида айтиб ўтган эди. Айтиш лозимки, унинг трансфери таҳминан 80 млн еврони ташкил этади.

Вератти Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа оладиган жамоа сафида ўйнамоқчи

Вератти келгуси мавсумни ҳам ПСЖда ўтказадиган бўлди

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.