Мексика Тринидад ва Тобаго устидан иродали тарзда ғалаба қозонди (видео)

Аввал хабар берганимиздек бугун тонгда Шимолий Америка қитасида ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, аллақачон мундиал йўлланмасини нақд қилиб улгурган Мексика шу куни ўз майдонида гуруҳ аутсайдери ҳисобланган Тринидад ва Тобаго терма жамоасини қабул қилди. Учрашувда кутилмаганда майдон эгалари биринчи бўлиб ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Аммо, кейинчалик тажриба барибир ўз сўзини айтди ва мексикаликлар ўйин якунига қадар рақиблари дарвозасини 3 марта ишғол этишди. Якуний ҳисоб 3:1.

Қуйида ушбу қизиқарли беллашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!