Мексикада ўйнаётган футболчи: “ПСЖ”га ўтгандан, ўлганим афзал

26 апрель,2017, 15:05 508

Мексикада ўйнаётган футболчи: “ПСЖ”га ўтгандан, ўлганим афзал

“Марсель” клубининг собиқ футболчиси Андре-Пьер Жиньяк ўта катта сумма таклиф этилса ҳам, “ПСЖ”га ўтмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда РMC хабар бермоқда.

“Мен ПСЖдан нафратланаман. Уларнинг таклифини қабул қилганимдан, ўлганима афзал. Улар менга 10 марта катта сумма таклиф этишсада, мен йўқ дейман. “Барселона” олтинчи голни киритганида, менинг хурсандчилигимни кўрганингизда эди” – деб айтиб ўтди франциялик  футболчи ўз интервьюсида.

Маълумот учун, Жиньяк бугунги кунда Мексиканинг “Тигрес” жамоасида тўп сурмоқда. Бу мавсум 31 ёшли ҳужумчи 32 та баҳсда майдонга тушиб, 15 та гол урган хамда 5 та голга ассистентлик қилган.