Мэнни Пакьяо АҚШда рингга чиқмайдиган бўлди

5 январь, 12:48 593

Мэнни Пакьяо АҚШда рингга чиқмайдиган бўлди

Top Rank промоутерлик компанияси бошлиғи Боб Арум сўзларига кўра, ярим ўрта вазн тоифасида WBO чемпионлик камари соҳиби 38 ёшли филиппинлик Мэнни Пакьяо (59-6-2, 38КО) ўзининг навбатдаги жангини АҚШда ўтказмайди.

Айни дамда Арум жанг учун жой қидирмоқда. Ҳозирда жанг Англия, Австралия, Мексика ёки Яқин Шарқда бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Арум мазкур жангда ким рақиб бўлиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб бериб ўтди. Унга кўра, Теренс Кроуфорд ярим йил давомида рингга чиқа олмаслиги мумкин. Сабаби Кроуфорд 53 кунга қамоқхонага ҳакм қилиниши кутилмоқда.

Шунга кўра, бокс оламида унчалик машғур бўлмаган 28 ёшли австралиялик Жефф Хорн (16-0-1, 11КО) Пакьяонинг навбатдаги рақиби бўлиши мумкин.