Мэнни Пакьяо ва Амир Хан ноябрда учрашиши мумкин

15 март, 13:03 588

Мэнни Пакьяо ва Амир Хан ноябрда учрашиши мумкин


Ярим ўрта вазн тоифасининг WBO чемпионлик камари соҳиби филиппинлик Мэнни Пакьяо ва британиялик Амир Хан ўртасидаги жанг шу йилнинг ноябр ойида ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Пакьяонинг промоутери Боб Арум маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳар икки боксчи жангни 23 апрелга белгилаганини маълум қилган, бироқ кейинроқ Арум бу хабарни инкор қилиб, БААлик жанг учун таклиф қилган инвесторлар сўзида турмаганлиги таъкидлаган.

Аниқ Пакьяо - Хан ўртасидаги жанг апрелда бўлмайди, – дейди Арум. – Умид қиламанки, бу ноябрда ташкил қилинади. Мен Мэннига ёзда жанг ўтказишни таклиф қилдим ва ҳозир унинг жавобини кутяпман.