Мерганларимиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

28 ноябрь,2017, 10:16 363

Мерганларимиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Аввал хабар берганимиздек, 8-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги МХСК базасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтган эди.

Натижаларга кўра, Тошкент вилояти вакиллари фаол иштирок этиб биринчиликни қўлга киритганди. 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги якунида терма жамоага номзод спортчилар саралаб олиниб, жорий йилнинг 6-12 декабр кунлари Япониянинг Вако шаҳрида ташкил этиладиган Х Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборди.

Айни дамда терма жамоамиз йиғин машғулотлари Тошкент шаҳрида ўтмоқда. Тайёргарликлар 4 декабрга қадар давом этади.

Қуйидаги ушбу йиғин машғулотларида қатнашаётган аъзолар билан танишишингиз мумкин.

  1. Сакина Мамедова (Тошкент ш) - Пневматик милтиқ
  2. Елена Кузнетсова (Тошкент ш) - Пневматик милтиқ
  3. Мухтасар Тохирова (Наманган вил) - Пневматик милтиқ
  4. Зайнаб Пардабоева (Тошкент ш) - Пневматик милтиқ
  5. Суҳроб Мирзажонов (Тошкент ш) - Пневматик милтиқ
  6. Вадим Скороваров (Андижон вил) - Пневматик милтиқ
  7. Саидхон Сайфуддинов (Андижон вил) - Пневматик милтиқ
  8. Ситора Эргашбоева (Самарқанд вил) - Пневматик тўппонча
  9. Ленара Асанова (Самарқанд вил) - Пневматик тўппонча
  10. Георгий Вабановский (Андижон вил) - Пневматик тўппонча
  11. Владимир Свечников (Фарғона вил) - Пневматик тўппонча
  12. Жаҳонгир Аҳмаджонов (Тошкент ш) - Пневматик тўппонча

Заҳира спортчилар

  1. Бурҳониддин Эркаев (Қашқадарё вил) - Пневматик милтиқ
  2. Наталия Сластён (Сурхондарё вил) - Пневматик милтиқ
  3. Муштарий Тожиматова (Андижон вил) - Пневматик милтиқ
  4. Зарингиз Аминжонова (Тошкент ш) - Пневматик тўппонча

Мураббийлар

1. Алёна Аксёнова
2. Ахтам Деcликанов
3. Руслан Хабибулин

Заҳира мураббийи

4. Наталия Ефемова

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.