"Мерседес" жамоаси MotoGP ва WRC бўйича Жаҳон чемпионларини синовларга таклиф қилишни мўлжалламоқда

28 декабрь, 12:42 556

"Формула-1" бўйича "Мерседес" жамоаси MotoGP ва WRC бўйича кўпкарра Жаҳон чемпионлари  Валентино Росси ва Себастьян Ожьени синовларга таклиф қилишни мўлжалламоқда. 

"Мерседес" ижрочи директори Тото Вольффнинг фикрларига қараганда, бу каби тадбирлар "Формула-1" пойгаларининг оммалашиши учун хизмат қилар экан.

- "Формула-1" ҳордиқ чиқариш воситаси ҳамдир. Шунингдек, биз болидларимиз рулида Валентино Росси ва Себастьян Ожьеларнинг нималарга қодир эканликларини кўришдан мен ҳам жуда мамнунман. Шу билан биргаликда, менда ҳам улар улар учун синов куни ташкилллаштириш фикри ҳам йўқ эмас, - дейди Вольфф motorsport.com нашрига берган интервюсида.