Мертенс: Чарчоғни сезмаяпман

Италиянинг "Наполи" клуби ҳужумчиси Дрис Мертенс тиғиз календар жадвалига қарамай чарчоғни ҳис қилмаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Чарчоғни сезмаяпман. Мен ўтган мавсум Бельгия терма жамоаси сафида заҳира ўриндиғида ўтириб, етарлича дам олганман”, - дейди Мертенс La Repubblica нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи жорий мавсум А Сериянинг 7та турида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!