Месси – "Барселона"нинг энг ёмон ўйинчиси!

10 март,2017, 10:00 710

Месси –

 

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувида “Барселона”нинг ПСЖ устидан қозонган суперғалабаси ҳамон жаҳон футболидаги нуфузли шахслар томонидан таҳлил қилинмоқда.

Шу ўринда Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Раймон Доменек ҳам бўлиб ўтган учрашув борасида ўз фикрларини билдирди. Франциялик мутахассис каталонияликларнинг етакчи футболчиси Лионель Мессининг ўйинини тан олмади.

- Мен Месси баъзан ўйиндан чиқиб қолади, деб хато қилган эканман, - дейди Раймон Доменек. – Лионель умуман ўйнамай қўйибди. ПСЖ билан бўлган учрашувда Месси “Барвелона таркибида энг ёмон ўйин кўрсатган футболчи бўлди. Одатда, Месси жарима тўпига ҳеч кимни яқинлаштирмайди. Лекин Неймар бир имкониятдаёқ нимага қодирлигини кўрсатиб, жарима тўпини голга айлантирди. Бразилиялик ҳужумчи зўр ўйнади. Суаресга ҳам гап йўқ. Бускетснинг меҳнатини эътироф этиш керак. Умумий ўйинни таърифлашга сўз ожиз.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашувда ПСЖга 0:4 ҳисобида енгилган “Барселона” ўз уйида 6:1 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга йўл олди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.