Месси, Дибала ва Ди Мария Аргентина машғулотини эрта тарк этди

 

Аргентина терма жамоаси ҳужумчилари Лионель Месси ва Пауло Дибала ҳамда ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария миллий терманинг 2-тур олдидан ўтказилган машғулотини эрта тарк этди.

Аргетина терма жамоаси 18 июнь куни Москва вилоятидаги Бронница шаҳарчасида машғулот ўтказди. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди.

“Месси, Дибала ва Ди Мариянинг аҳволи яхши. Мураббий қарорига кўра улар машғулотни 20 дақиқа олдин тугатди. Улар тикланиш жараёнини ўтиш мақсадида массаж олишга кетишган”, – дея аниқлик киритди Аргентина матбуот хизмати.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси 21 июнь куни ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Хорватияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!