Месси, Неймар ва Суарес биргаликдаги юбилей учрашувини ўтказади

8 апрель, 09:58 448

Месси, Неймар ва Суарес биргаликдаги юбилей учрашувини ўтказади

 

“Барселона” жамоаси Ла Лига 31-турини сафарда “Малага”га қарши ўтказади. Мазкур беллашувида Месси, Неймар ва Суарес “Барселона” учун биргаликда 100-ўйинини ўтказади.  

Мазкур трио илк бор 2014 йилнинг 25 октябрида, “Реал”га қарши ўйинда майдонга тушганди. Ўшанда “Қироллик клуби” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, МСН дея аталмиш трио “Барселона”да жами 712 та (Месси – 496, Неймар – 100, Суарес – 116) гол уришга муваффақ бўлган.