Месси 67 йиллик рекордни янгилади

28 май, 14:30 1366

Месси 67 йиллик рекордни янгилади


“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси “Алавес”га қарши Испания кубоги финалида биринчи голга муаллифлик қилди.

Бу билан Месси 67 йилдан сўнг Испания кубоги 4 финалида гол уришга эришган футболчига айланди. У 2017, 2015, 2012 ва 2009 йилларда гол урган.

Бу борадаги энг яхши кўрсатгич афсонавий испаниялик ҳужумчи Тельмо Саррага тегишли. У 5 та мамлакат кубоги финалида гол уришнинг уддасидан чиқди.