Месси "Барселона" билан "3+1" кўринишида шартнома имзолайди

9 июнь,2017, 13:50 995

Месси

Хабарингиз бор шу кунларда “Барселона” Лионель Месси билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра томонлар ўртасидаги келишув янги ҳафтада имзоланиши кутилмоқда. Унга кўра томонлар 3+1 кўринишадаги шартномага имзо чекишади. Таъкидлаш керакки, ушбу шартномадан сўнг аргентиналик футболчининг катта эҳтимол билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчига айланади.

Маълумот учун, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.