Месси “Барселона” билан шартномасини узайтирса 40 млн евролик бонусга эга бўлади

13 март,2017, 15:31 576

Месси “Барселона” билан шартномасини узайтирса 40 млн евролик бонусга эга бўлади

 

Испаниянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси ҳозирча жамоа билан шартномани узайтирганича йўқ. Агар аргентиналик ҳужумчи каталонияликлар билан янги шартномага эришса яхшигина пуога эга бўлади. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Барселона” раҳбарияти Месси билан янги шартнома борасида музокараларни бошлаб юборган. 5 карра “олтин тўп” соҳиби каталонияликлар билан алоқасини яна давом эттирадиган бўлса, Месси 40 миллион евро бонусга эга бўлади.

Маълумот ўрнида, Мессининг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.