Месси “Барселона” шартнома узайтиришдан бош тортди

6 май, 09:05 686

Месси “Барселона” шартнома узайтиришдан бош тортди


“Барселона” ва Лионель Месси ўртасидаги янги шартнома имзолаш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Маълум бўлишича, аргентиналик ҳужумчи йилиг 30-35 млн евро маошли таклифни рад қилган. Месси ва унинг отаси Хорхе клуб билан бир қарорга келиш учун музокалар давом эттирмоқда.

Лионелнинг “Барселона” билан тузган келишуви 2018 йил ёзида якунига етади. У клуб сафида 2000 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Бу мавсум Месси Ла Лига баҳсларида 31 ўйинда майдонга тушиб, 33 гол (10 пас)га муаллифлик қилган.