Месси "Барселона"даги 600-ўйинида гол ура олмади, аммо...

Аввал хабар берганимиздек кеча “Барселона” ўз майдонида “Севилья”ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Ушбу ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган каталонияликлар етакчиси Лионель Месси учун ушбу баҳс “Барса” сафидаги 600-ўйин бўлди. Бу эса ушбу жамоа тарихидаги 3-кўрсатгич ҳисобланади. Мессидан олдинги ўринларни эса Хави (767) ва Андрес Иньеста (643) каби футболчилар эгаллаб туришибди.

Гарчи, 30 ёшли аргентиналик футболчи ўзининг юбилей ўйинида гол ура олмаган бўлсада, жамоасининг голига ассистентлик қилишга муваффақ бўлди. Бу билан эса у гол+пас системасида ўз очколари сонини 720тага (523та гол ҳамда 197та голли узатма) етказиб олди.

Бундан ташқари Месси Ла Лига доирасида жами 393 ўйинида майдонга тушди ва бу борада жамоа афсоналаридан бири бўлган Карлес Пуйолдан ўзиб кетди. Бу кўрсатгич борасида ҳам фақатгина Хави (505) ва Иньеста (421) Мессидан юқорироқ ўринларни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!