Месси “Барселона”нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди (фото)

“Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси каталон клубининг 2016/17 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида Алдо Ровира мукофотини қўлга киритди.

Ушбу совринни “Барселона” директорлар кенгаси собиқ а`зоси Жузеп Льюиз Мессига топширди.

Қайд этиш жоиз, Месси 2010 йилдан буён ушбу совринни 5-бор қўлга киритмоқда. Аргентиналик форвард  2010, 2011, 2013, 2015 йилларда ҳам ушбу мукофотни  қўлга киритган эди. 2016 йилги совринни эса Луис Суарес қўлга киритган  эди.

Маълумот учун, ўтган мавсум Месси “Барселона” сафида жами 52 та расмий баҳсда иштирок этди ва 54 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!