Месси Жанубий Америкада тенгсиз

 

Аргентина терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасида Эквадорга қарши кечган баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур ўйинда аргентиналиклар етакчиси Лионель Месси хет-трик қайд этиб, Жанубий Америка минтақасида ЖЧ саралашида янги рекорд қайд этди. Месси Жанубий Америка қитъасидан ЖЧга саралаши беллашувлари доирасида киритган голлари сонини 21 тага етказиб олди.

Жанубий Америка минтақасидан ЖЧга саралаш ўйинлари тўпурарлар жадвалининг 1–2 ўринларини 19 тадан гол билан Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо ва Уругвай форварди Луис Суарес ўзаро бўлишиб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!