Месси Ла Лига тарихига кирди

Бундан бироз аввал якунланган "Барселона" – “Атлетик” (2:0) учрашувида аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди ва жорий мавсум Ла Лигадаги голлари сонини 25тага етказиб олди.

Эътиборлиси, 30 ёшли футболчи Испания чемпионатининг кетма-кет 9та мавсумидан буён 25тадан кам гол урмай келаётган ягона футболчи сифатида тарихга кирди.

Унинг бу борадаги энг яқин таъқибчиси “Реал” форварди Криштиану Роналду ҳисобланади. 33 ёшли португалиялик футболчида ушбу кўрсатгич 8та мавсумни ташкил этади. Роналду ҳисобида ҳозирча жорий мавсум 18та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!