Месси "МЮ" трансферини йўққа чиқармоқчи

27 март,2017, 09:00 884

Месси

 

Испания чемпионлиги учун "Реал" билан рақобатлашаётган "Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси кутилмаганда "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режасини барбод қилишга урина бошлади.

Маълумки, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар мавсумида "Барселона" ҳимоячиси Хорди Альбани ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган. Футболчи ҳам Манчестерга кўчиб ўтиш ниятида.

Бироқ, Лионель Месси ўз жамоадошини Каталонияда олиб қолмоқчи. Лионель агар Хорди Альба кетса, "Барселона"нинг чап қанот ҳимоси парокандаликка юз тутишидан хавотирди. Чунки каталонияликлар ўнг қанот ҳимоясида ишончли ўйнаб келган Даниэль Алвесдан воз кечган ҳали ҳам унинг уўрнини босадиган футболчи топа олмади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.