Месси Марадонани тўйига таклиф қилди

27 июнь,2017, 15:45 889

Месси Марадонани тўйига таклиф қилди

Каталониянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси яқинда бўладиган ўзининг никоҳ тўйига Аргентина терма жамоасидаги собиқ устози Диего Марадонани таклиф қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Марадона “Барселона” клуби президенти Хосеп Бартомеу ва жамоанинг собиқ бош мураббийи Луис Энрикелардан фарқли равишда ушбу “шармандалик”дан қутилиб қолди. Боиси, аргентиналик футболчи қюорида номлари тилга олинган икки “таниши”ни тўйига таклиф қилмади.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2008-2010 йилларда Аргентина термасида айнан Марадона қўл остида  тўп сурган. 30 ёшли футболчининг никоҳ тўйи 30 июнь куни Аргентинанинг Росарио шаҳрида бўлиб ўтади.