Месси: Олимпиададаги олтин медалимга "Барселона"да эришган барча ютуқларимни ҳам алмашмайман

7 апрель, 20:10 719

Месси: Олимпиададаги олтин медалимга

Каталониянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Мессининг сўзларига кўра унинг Аргентина сафида 2008 йил Пекин олимпиадасидаги қўлга киритган олтин медали фаолиятидаги энг қимматлисидир.

“Танқидлар мени ташвишлантирмайди, чунки, нималар бўлаётганини ўзим жуда яхши кўриб турибман. Мен мухлисларни тушунаман, улар терма жамоа доим ютишини ва совринлар қўлга киритишини исташади. Ҳудди шу нарсаларни биз ҳам, терма жамоадаги барча ҳохлайди.

2008 йил Пекин олимпиадасидаги олтин медалим мен учун бебаҳо. Чунки, ҳар бир футболчи ҳаёти давомида бу мусобақада деярли фақат бир марта иштирок этиши мумкин”, - дейди Месси Esquire нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Месси Чилига қарши баҳсда ҳакамни ҳақорат қилгани учун ЖЧ-2018 саралашининг 4та ўйинига дисквалификация қилинган эди.