Месси “Реал” билан ўйинда “Барселона” учун 500-голини урди

24 апрель,2017, 08:41 899

Месси “Реал” билан ўйинда “Барселона” учун 500-голини урди

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Реал”га қарши (3:2) Испания чемпионати 33-турида тарихий натижа қайд этди.

Аргентиналик футболчи учрашувда дубль муаллифи бўлди. Унинг иккинчи голи Каталония клубидаги 500-голига айланди.

Месси 343 та голни Испания чемпионатида, 94 та голни ЕЧЛда, 43 та голни Испания Кубогида, 12 та голни Испания Суперкубогида, 5 та голни клублар ўртасидаги ЖЧда ва 3 та голни Европа Суперкубогида киритган.