Месси Россияга қарши ўйинда иштирок этади, аммо...

Хабарингиз бор яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида Аргентина терма жамоасининг Россияда 2та ўртоқлик ўйини ўтказади. Ушбу ўйинларнинг дастлабкиси 11 ноябрь куни Москва шаҳрида майдон эгаларига қарши кечса, кейингиси 14 ноябрь куни Краснодарда Нигерия термасига қарши бўлиб ўтади.

Бир қатор Аргентина ОАВлари  тарқатган хабарга кўра “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси Россия терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этади ҳолос. Боиси, терма жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаоли 30 ёшли футболчини Нигерияга қарши баҳсга жалб этмасликни маъқул кўрган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!