Месси "Вильярреал"га қарши баҳсда Ла лигадаги 100-дублини қайд этди

7 май, 13:50 306

Месси

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси бутун дунёни лол қолдиришда давом этмоқда. Лео кеча бўлиб ўтган "Вильярреал"га қарши баҳсда испан футболида яна бир рекордни қайд этди.

Гап шундаки, аргентиналик футболчи кеча бўлиб ўтган чемпионатнинг 36-турида "сариқ сув ости кемаси"га қарши учрашувда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйишга эришди. Бу эса Мессининг Ла лигадаги ўзининг 100-дубли бўлиб тарихга кирди. Бу эса Испания чемпионати учун яққол рекорд натижа ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Месси жорий мавсумда ҳозирча ўз ҳисобига 35та гол ёздириб қўйишга эришган ва у Европанинг энг кучли тўпурарига топшириладиган "Олтин бутса" совринига асосий номзод ҳисобланади.