Месси: “Ювентус” билан ўйинда гол ўтказиб юбормаслигимиз керак

20 март, 16:50 521

Месси: “Ювентус” билан ўйинда гол ўтказиб юбормаслигимиз керак

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ чорак финал олдидан “Ювентус” ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

“Ювентус” жуда ҳам кучли жамоа. Улар билан ўйинда гол ўтказиб юбормаслигимиз керак. Чунки туринликларнинг ҳимояси жуда кучли. Агар ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олмасак уларнинг жарима майдонига киришга анча қийналамиз, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, томонларнинг биринчи ўйини 11 апрель куни Туринда бўлиб ўтади.